БИР МЕҲРИБОН ДУНЁДА ЙӮҚ…

БИР МЕҲРИБОН ДУНЁДА ЙӮҚ…

Жонимдан ӯзга меҳрибон дунёда йӯқ,
Кӯнглим каби ғамга макон дунёда йӯқ!

Ҳар кимки дилда дарди йӯқ ошиқ эмас,
Мендек аламларга нишон дунёда йӯқ!

Қай бир Зулайхо ӯртанур севган бӯлиб?
Юсуф каби таркижаҳон дунёда йӯқ!

Ким ёр учун ағёрга солмас назар?
Шундай вафо берсангда жон дунёда йӯқ!

Ҳар ойу кун гар ӯзгариб турса кӯнгил,
Айтиш бору оҳу фиғон дунёда йӯқ!

Даври фалак ӯзгардими, ё одамий?
Меҳр изласанг ному нишон дунёда йӯқ!

Вожид, ишонма нозанинлар аҳдига,
Бундай бузуқ давру замон дунёда йӯқ!

( Vojidi Ashti )
19.07. 2023

Share:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *