ТАРК ЭТИБ КЕТСАММИКИН

ТАРК ЭТИБ КЕТСАММИКИН?

Тарк этиб кетсаммикин ман ҳам бу “меҳмонхонани?”
Кимга тортиқлар қилай бу файзи йӯқ “кошонани?”

Неча исён айлагим келди вафосиз ёр учун,
Ёндирай ӯтлар ёқиб бу эски уй-вайронани!

Васваса қилма манга, эй нобакор Иблис бӯлак,
Шошма, санга бахш этай бу кӯҳна мотамхонани!

Одамийни янчадур чарх айланиб буғдой каби,
Бу тегирмоннинг “тоши”, ютгуси ҳар бир донани!

Саф-саф одамлар бу олам макридан ғафлатдалар,
Кӯрмаган кӯр борми, айтинг шамъ ила парвонани?!

Дӯст доғидан алам чекган кунинг ёдингдами?
Мунча мақтайсан яна даҳшатмакон ғамхонани?

Сан вафо кутма ҳаётда орсиз дилдордан,
Вожидо, кӯрган кунинг қурсин, унут жононани!

( Vojidi Ashti )

Share:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *