ЮРАК- БАҒРИМ ТУГАБ БӮЛДИ

ЮРАК- БАҒРИМ ТУГАБ БӮЛДИ

Тутаб-тутаб юрак-бағрим тугаб бӯлди,
Фалак ортга айланса ҳам чидаб бӯлди,
Жон борлиғин борлиққа хӯп атаб бӯлди,
Ёлғон дунё ӯз режасин ясаб бӯлди!

Бу оламда қай бир ошиқ камол топган?
Қай бир Мажнун осонликча висол топган?
Қай бир инсон умид қилганда бол топган?
Ялмоғиз умр ӯз қаймоғин ялаб бӯлди!

Ғам жабридан кимдан ӯзи нажот сӯрай?
Кимга ёлборайин, кимдан барот сӯрай?
Кимдан ҳаёт бозорида новвот сӯрай?
Бу савдолар ӯйлашларга сабаб бӯлди!

Эй мӯҳтарам замондошлар, замон Сизда,
Мурувват ҳам Сизда, яхши-ёмон Сизда,
Сайдингизман, бугун тиру камон Сизда?!
Деманг фақат кетиб қолсам;- Ажаб бӯлди!

Тутаб-тутаб юрак-бағрим тугаб бӯлди,
Қийшиқ айланса ҳам фалак чидаб бӯлди,
Жон борлиғин борлиқ учун атаб бӯлди,
Жон танни тарк этгонича, аяб бӯлди!

( Vojidi Ashti )

Share:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *