Қ А Н Д А Й Д Ӯ С Т С А Н _

Қ А Н Д А Й Д Ӯ С Т С А Н ?
( ғ а з а л )

Гар Худони шоҳид этсак, айтки қандай дӯстсан?
Ё Яратгандан уялсанг унда мандай дӯстсан!

Оҳу афсуским сӯзинг бошқа қилиқлар бошқача,
Ӯйласам ӯйимга етмайман ӯшандай “дӯстсан”.

Раҳму шафқатсиз айиқсан меҳрибондек кӯриниб,
Аслида қонхӯр зулуксан беватандай “дӯстсан”.

Умр йӯлдошим десам умримнинг эгови ӯзинг,
Чақмасанг уйқунг қочар асли чаёндай “дӯстсан”!

Умру жонимни тасаддуқ айласам ҳам туртасан,
Кимлигингни билмаяпман, ноаёндай “дӯстсан”?

Йиғлагай ҳолимга маймунлар санинг макринг ила,
Бе муҳаббат, бемурувват Бесутундай° “дӯстсан”!

Вожидо, душманга алдандинг, илон қӯйнингдадур,
Жон бериб жононага, айтгил; кафандай “дӯстсан”!°

Луғатлар;
1. Бесутун – ёлғончи дунё (мажозий маънода)
2. кафандай – ( яъни иш ӯтиб бӯлгандан кейин ҳимоячидек бағрига босиш)
( Vojidi Ashti )

Share:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *